“Барса” Агуэро ўрнига зўр ҳужумчи топди

“Барселона”га ёзда эркин агент сифатида келган Серхио Агуэро юрагидаги муаммо туфайли футболчилик фаолиятини давом эттира олмайди. Каталония клуби аргентиналик футболчи ўрнига бошқа ҳужумчи қидирмоқда.

Айни пайтда “Барселона”га “Арсенал” ҳужумчиси Александр Ляказетт номзоди мақъул келмоқда. “Канонирлар” бир неча ўйинчиси қаторида франциялик тўпурарни ҳам жамоадан кетишига қарши эмас.

Бироқ, испанияликлар бу форвард учун курашишига тўғри келади. Ляказеттга Англиянинг ўзидан “Манчестер Сити” ва “Ньюкасл”, шунингдек, Италиядан “Интер” харидор бўлмоқда.

Ляказетт жорий мавсумда Англия премьер-лигасида еттита учрашувда майдонга тушиб битта гол урган холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар