“Барса” Англиядан ўйинчи олмоқчи

Англия премьер-лигасида “Лидс” шарафини муносиб ҳимоя қилаётган бразилиялик Рафинья “Барселона” нишонига тушди.

Каталония клуби раҳбарияти ярим ҳимоячининг маҳоратини юқори баҳоламоқда ва уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Рональд Куман ҳам истеъдодли футболчи жамоани кучайтира олишига ишонмоқда.

Ҳозирча, “Барселона” Рафинья бўйича музокараларни қачон бошлаши айтилмаяпти. Испанияликлар унинг ўйинини кузатиб бормоқда.

Рафиньянинг “Лидс” билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Бу футболчи  “Лидс”да жами олтита учрашувда учта гол уришга муваффақ бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар