“Барса” МЮ билан юлдузларни алишмоқчи

“Барселона” ва “Манчестер Югнайтед” асосий таркибга кира олмай қолаётган юлдузларини рокировка қилишни мўлжаллаяпти.

Каталонияликлар Англияга Филиппе Коутиньони жўнатмоқчи. Ўз даврида “Ливерпуль”да порлаган бразилиялик плеймейкер испан футболида ўзини кўрсата олмади. Шу боис, клуб мутасаддилари уни “Манчестер Юнайтед”га сотиш ёки бошқа футболчига алиштириш масаласини кўтарган.

“Барселона”ни манчестерликлар сафидаги франциялик ҳужумчи Антонио Марсьяль қизиқтирмоқда.

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Ральф Рангник ҳам таркибда жиддий ўзгаришлар бўлишини таъкидлади. Бироқ, клуб мутасаддилари рокировка масаласида “Барселона” таклифга жавоб бергани йўқ.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×