“Барса” МЮдаги супертўпурарни олиб келади

“Барселона” бош мураббийи Хави жамоа ҳужумига Европа футболининг энг зўр тўпурарларидан ҳисобланган Эдинсон Каванини таклиф қилмоқда.

Криштиану Роналду келганидан кейин уругвайлик ҳужумчининг “Манчестер Юнайтед” асосий таркибига кириши қийинлашиб қолди. Шу боис, унинг ўзи ҳам Англиядан кетишга тайёр.

Хави Эдинсон Кавани ўзи ўйнаган барча жамоаларда самарали тўп сурганини инобатга оляпти. Шунингдек, тажрибали ҳужумчи Хави қўлламоқчи бўлшган ўйин услубига мослиги айтилмоқда.

Кавани жорий мавсумда Англия премьер-лигасида атиги беш марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Унинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!