"Барселона" ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньодан иложи борича тезроқ қутулмоқчи.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар 29 ёшли футболчини сотиш учун харидор қидирмоқда. Ҳозирча, номзодлар қаторида "Ливерпуль" варианти ҳақиқатга яқин, дея айтиляпти. Коутиньонинг ўзи ҳам собиқ клубига қайтишга қарши эмас.

Бироқ мерсисайдликлар устози Юрген Клопп "қизиллар" раҳбариятига Филиппе трансферига қаршилигини маълум қилган. Германиялик мутахассисга Коутиньонинг "Барса"га трансфери чоғидаги хатти-ҳаракатлари маъқул келмаган.

Бразилиялик ярим ҳимоячига "Арсенал" ва "Тоттенхэм" жамоаларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. У "кўк-анорранглилар" сафига 2018 йилнинг январь ойида келиб қўшилган эди. Бу вақт оралиғида Филиппе 93 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 23 гол ҳамда 14 ассистни ёздириб қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
25/09/2021 12:23
Бугун Яхшибоев билан Шахбоз Умаровни клуби уйнайди анонслари Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор силкалариям жойланган кимга кизу болса..