Бугун “Барселона” президенти Жоан Лапорта иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда, жумладан, "Барселона" президенти Рональд Куманнинг жамоа бош мураббийлигидан кетиши ҳақида ҳам сўз борди.

“Қийин паллада жамоани қабул қилгани учун Кумандан жуда миннатдормиз. Биз унинг фаолиятини унутмаймиз. Унинг бошқарувида жамоа Испания кубогини қўлга киритди. Унинг истеъфоси ёмон натижалар билан боғлиқ. Вазият номақбул бўлиб қолди ва "Райо Вальекано"га қарши ўйиндан сўнг шундай қарорга келдик”, - деди Лапорта.

"Барселона" президенти, Рональд Куманни олдинроқ ишдан олиши кераклигини тан олди ва бунинг учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар