“Барса” сўнган юлдузни “Ньюкасл”га ўткизмоқчи

“Барселона” плеймейкери Филиппе Коутиньо қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Маълумотларга қараганда, клуб хўжайинлари катта маош олаётган бразилиялик футболчини трансферга қўяди. Улар бу орқали “Ньюкасл” Коутиньога эътибор қаратиб, уни сотиб олишига эришмоқчи.

Ўз вақтида жаҳоннинг энг зўр плеймейкерларидан бўлган Филиппе Коутиньо “Барселона”да ўйнаб кета олмади. Бундан буёғига клуб унга имкон бермоқчи эмас.

Коутиньонинг каталонияликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади. Унинг ҳозирги трансфер суммаси 20 миллион еврони ташкил қилмоқда.

29 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда 11 маротаба майдонга тушиб, атиги битта гол урди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар