Нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки Де Йонг ёзда "Барселона"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, Френкининг ўйини сўнгги пайтларда Каталония клуби мураббийлар штабинининг талаби даражасида эмас. Айни вақтга келиб унга асосий таркиб футболчиси сифатида қаралмаяпти.  

24 ёшли футболчи сотувидан "блаугранас" яхши пул ишлаб топади. Бу маблағ Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг трансферига сарфланиши кутилмоқда. 

Де Йонг жорий мавсум Ла Лиганинг 16 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урган. 2019 йилдан буён "Барселона"да ўйнаб келаётган хавбекнинг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар