“Барса” Холанд учун қиммат ўйинчисидан воз кечади

“Барселона” молиявий инқироздан чиқа олмаган бўлса-да, “Боруссия”дан Эрлинг Холандни трансфер қилиш фикридан қайтгани йўқ. Улар норвегиялик тўпурарни қўлга киритиш учун турли вариантларни ўрганиб чиқмоқда.

Улар орасида мазкур трансферга етарли маблағ йиғиш учун айрим ўйинчилардан воз кечиш усули ҳам бор.

Marca нашрининг ёзишича, каталонияликлар қимматбаҳо ярим ҳимоячи Френки де Йонгни сотиб юборишга ва унинг трансферидан келадиган маблағни Холанд учун тўпланаётган суммага қўшишни истаяпти.

Англиянинг бир неча гранд клубларидан, хусусан, “Манчестер Сити”дан таклиф олаётган нидерландиялик ярим ҳимоячи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×