"Барса" ёш футболчига узоқ муддатли шартнома таклиф қилади

"Барселона" ўз ярим ҳимоячиси Гави билан шартномани узайтиришни истамоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. 

Клуб раҳбарияти 17 ёшли футболчига узоқ муддатли битим тайёрлаб қўйган. Шартномани узайтириш қарорини янги мураббий Хави ҳам маъқуллади. 

Жорий мавсумда Гави Ла Лиганинг 10 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Ёш плеймейкерни трансфермаркт портали 25 миллион еврога баҳоламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!