"Боруссия" клуби "Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нуньесни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда "Record" нашри хабар бермоқда.

Дортмундликлар вакиллари ҳамда Нуньеснинг агенти Эдгардо Ласальвия учрашиб улгурган. Томонлар 22 ёшли футболчининг Германияга кўчиб ўтиши ҳақида музокара олиб борган.

Аввалроқ, унинг хизматига "Атлетико", "Интер" ҳамда "Милан" жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Айнан Дарвин ЕЧЛ 2-тури доирасида "Барселона"га қарши дубль қайд этиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлаганди.

Жорий мавсум уругвайлик ҳужумчи "бургутлар" сафида 16 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 11 гол ва 2 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×