Сўнгги пайтларда "Барселона" сафида захира футболчисига айланиб бораётган Клеман Лангле жамоани тарк этиши мумкин. 

"Marca" нашрининг хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" франциялик футболчи учун таклифлар келиб тушса, уни қўйиб юборади. 

Шундай бўлса-да, 26 ёшли футболчи Каталония клубини тарк этишни истамаяпти. Агар Лангле "Барселона"ни қишда тарк этмаса, клуб уни ёзда барибир сотиб юборади. 

Эслатиб ўтамиз, Клеманни машҳур "трансфермаркт" портали 18 миллион еврога баҳоламоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×