Каталониянинг "Барселона" клуби яқин кунларда франциялик ярим ҳимоячи Усмон Дембеле билан янги шартнома тузиш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра, клуб раҳбарияти Дембелега яқин йиллар давомида уни "Барселона"нинг бир қисми сифатида кўришини ва шу сабабли янги шартнома таклиф қилишини маълум қилмоқчи.

Усмонинг ўзи ҳам Европа чемпионатидан сўнг Каталония клубида ўйнашни давом эттиришини айтган эди.

Дембеленинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига этади, шу сабабли "Барселона" шартномани янгилашга бел боғлаган. Акс ҳолда, клуб футболчини бир йилдан сўнг эркин агент сифатида текинга қўйиб юборишга мажбур бўлади.

Дембеле ўтган мавсум "Барселона" сафида жами 30 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар