"Барселона" футболчиси нега ўз ватани терма жамоасида ўйнашдан бош тортмоқда?

"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Абде Эззалзули мамлакат терма жамоасида ўйнаш таклифи билан чиққан Марокаш футбол федерациясига рад жавобини берди.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда, Эззалзули Марокаш терма жамоаси сафида Африка Миллатлар кубогида иштирок этишдан бош тортди, чунки у Испания терма жамоасида ўйнаш истагида.

Айтиш керакки, Абде бунга қадар Марокаш ёшлар терма жамоаси сафида тўп сурган.

Маълумот учун, 20 ёшли Абде Эззалзули асли Марокашда таваллуд топган. У жорий мавсум “Барса” сафида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!