“Барселона” яна бир юлдуздан воз кечди

“Барселона” раҳбарияти Рональд Куман даврида жамоага олиб келинган нидерландиялик ҳужумчи Мемфис билан хайрлашишга тайёр.

Хави Эрнандес каталонияликлар жамоасини қабул қилиб олганидан кейин аввалги бош мураббий олиб келган ўйинчиларнинг аксариятига жавоб бериб юбормоқда. “Лион”дан эркин агент сифатида ўтган Мемфис ҳам бундан мустасно эмас.

Ҳозирча, нидерландиялик тўпурарга “Ювентус”дан жиддий қизиқиш бўляпти. Роналду кетганидан кейин кўп гол урадиган ҳужумчига эҳтиёж сезаётган Массимилиано Аллегри Депайни ҳам орзусидаги трансферлар рўйхатига киритган.

“Барселона” мураббийлар штаби Депайга етарлича ўйин амалиёти бермаслигини маълум қилган. Улар ҳужумда жароҳатидан тикланган Ансу Фати ва “Манчестер Сити”дан қимматга олинган Ферран Торресга ишонч билдиради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×