“Барселона”га керак футболчи рақиб таркибида ўйнаяпти

“Барселона” ёши катта футболчилар ўрнига истеъдодли ёш ўйинчиларни топишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, каталонияликлар Жорди Альба ўрнига ишончли ўйин намойиш қиладиган ҳимоячи қидиряпти.

Айни пайтда мураббийлар штабига “Валенсия” вакили Хосе Гайянинг ўйини маъқул келмоқда. Бу футболчи Испания терма жамоаси сафида ҳам чап қанотда муваффақиятли ўйнаб келмоқда.  

“Валенсия” бу ҳимоячининг трансферини 35 миллионга баҳоланмоқда.

Хосе Гайя якунланган мавсумда примерада 33 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!