Португалия терма жамоаси ва «Ювентус» клуби юлдузи Криштиану Роналдуга "Барселона"нинг қизиқиши анча жиддий. Каталонияликлар Роналдунинг маоши борасида суриштирмоқда.

AS нашрининг маълум қилишича, Криштианунинг «Ювентус»даги келажаги сўроқ остида. Унинг туринликлар билан тузган шартномаси яна бир йилдан сўнг якунланади. Томонлар ҳозирча янги битимни имзолашмади. Евро-2020дан сўнг Роналду буни муҳокама қилади.

Испания ОАВда ёзилишича, «кекса синьоралар» ҳужумчини 29 миллион еврога сотишга тайёр. Криштианунинг агенти Хорхе Мендеш "Юве" билан музокара ўтказади.

Олдинроқ "Барселона" президенти Лапорта жамоада Месси ва Роналду бирга ўйнашини хоҳлашини айтиб ўтганди. Бунинг учун каталонияликлар Антуан Гризманн, Серхи Роберто ёки Филиппе Коутиньодан бирини беришга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
LiViRpUl+ GeNeO
23/06/2021 01:36
Pul katta rol oynaydi wahsan men tarofdoriman murosa qilinsa ikkitamas 3ta qochqorni kalasini qaynatsa buladi
&
Турсун Ғани
22/06/2021 23:51
Барсада Роналдуга нима гап бор. 2Та қўчқорни калласи 1 қазонда қайнамайди. Ундан кўра ПСЖ ёки МЮга ўтгани яҳшироқ. Балким Р.Мадридга қайтар, фақат Барса бўлмаслиги керак.
Qahramon Absamatov
22/06/2021 19:53
Ranoldo hech qachon o'tmasa kerak

Минбар

Барча блоглар