Бразилиялик ярим ҳимоячи Паулиньо Саудия Арабистонининг “Ал-Ахли” клубини тарк этди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, томонлар ўзаро келишган ҳолда узоқ муддатли шартномани бекор қилишган. Айтиш керакки, Паулиньо "Ал-Ахли"га икки ой олдин кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида ушбу жамоада 4 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Томонлар ўртасидаги шартнома футболчининг илтимосига кўра бекор қилинган.

33 Паулиньо фаолияти давомида "Вильнюс", "Лодзь", "Пан де Асукар", "Брагантино", "Коринтианс", "Тоттенхэм", "Гуанчжоу Эвергранд" ва "Барселона" клубларида ўйнаган. Бразилия терма жамоасида 56 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол муаллифига айланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)