Мюнхеннинг "Бавария" клуби Германия терма жамоаси ҳимоячиси Никлас Зюле билан хайрлашмоқчи.

Кicker нашрининг ёзишича, немис гранди футболчининг маошни ошириш борасидаги талабини қаноатлантирмаган. Шу сабабли, у "Бавария"дан кетишни ўйламоқда. Унга Европанинг кўплаб клубларидан қизиқишлар бор.

Бундан аввалроқ, Зюле “Бавария”дан йилига 10 миллион евро маош олиш истаги борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг ҳозирги маоши эса, 8 миллион еврони ташкил этади.

Никлас Зюле жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар