Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги туридан ўрин олган "Бавария" - "Барселона" учрашувида мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейин мюнхенликлар бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Бугун катта устунлик намойиш этдик. Биз ғалаба қозониши шарт бўлган номдор жамоани мағлубиятга учратдик. Агар ўзимиз истаганимизда, бундан ҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди".

Маълумот учун, томонларнинг биринчи даврада, "Камп Ноу"да бўлиб ўтган тўқнашувида ҳам Нагельсманн шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Мазкур ғалаба натижасида Мюнхен клуби ўз тарихида иккинчи бор ЕЧЛ гуруҳ босқичини 100% лик натижа билан якунлади.

Хави "Барса"нинг Чемпионлар лигасини тарк этганига изоҳ берди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×