Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси - Томас Мюллер жамоасининг трансфер сиёсати борасида фикр билдирди.

- Жамоа атайин рақибининг етакчи футболчиларини сотиб оладими?

- Бўлмаган гап! Ҳеч ким уларни ўз футоблчисини сотишга мажбур қилмайди. Биз бошқа грандлар сингари ўз даражамиздаги футболчиларни излаймиз. Ўз лигасидаги кадрларни қўлга киритиш барча чемпионатлар учун одатий хол",-деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Bild" нашри.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоа "РБ Лейпциг" етакчилари - Забитцер ва Упамекано билан шартнома имзолаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар