“Бавария”: Укол олмасанг, ўзингдан кўр!

Bild нашрининг хабар беришича, “Бавария” раҳбарияти коронавирусга қарши вакцина олишдан бош тортаётган ярим ҳимоячи Йозуа Киммихни жазоламоқчи. Агар футболчи вакцинациядан бош тортса, клуб унинг маошини кесадиган бўляпти.

Белгиланган тартибга кўра, клуб 26 ёшли футболчи карантинда ўтказган вақт учун маош тўламаслик ҳуқуқига эга. Яъни, “Бавария” ҳозирнинг ўзида футболчи маошидан 384 минг евро ушлаб қолиши мумкин.

Жорий йилнинг 1 ноябридан Германия парламенти иш берувчи вакцинациядан ўтмасдан, вирус юқтириб, карантинга тушган ходимга ўша муддат учун маош тўламаслик имконини берадиган қонун қабул қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар