Бенитес Ливерпулга қайтди!

Таниқли испаниялик мутахассис Рафаэль Бенитес Англия премьер-лигасига қайтди.

Sky Sports хабарига кўра, 61 ёшли мураббий "Эвертон" билан меҳнат шартномасини имзолаган. Томонлар ўртасидаги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Бу ҳақда тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Эвертон” мухлислари испаниялик мутахассиснинг тайинланишидан норозилигини билдиришган ва Мерсисайд округидаги уйи олдига таҳдидлар ёзилган баннер жойлаштирган эди. Гап шундаки, Бенитес фаолиятининг энг ёрқин қисмини “ирисчилар”нинг принципиал рақиби "Ливерпуль"да ўтказган.

“Эвертон” ўтган мавсум АПЛни 10-ўринда якунлади. Уни бошқарган Карло Анчелотти кейинчалик “Реал” бош мураббийи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)