Бэйлга яна харидор чиқди

Tootmercato нашрининг маълум қилишича, Гарет Бэйл яна Англия премьер-лигасига қайтиши кутилмоқда.

“Реал”вингерига “Тоттенхэм” харидор бўляпти. Аслида уэльслик футболчи 2007-2013 йиллар давомида “Тоттенхэм”даги фантастик ўйинлари билан жаҳон футболида ном қозонган. Гарет Мадрид клубини Зинедин Зидан бошқарган даврда ишлари юришмай, ўтган мавсумда ҳам “Тоттенхэм”да ижарада ўйнади.

“Тоттенхэм”ни қабул қилиб олган Атонио Конте тажрибали футболчи жамоани кучайтиришига ишонмоқда. Италиялик мураббий Бэйл энг кучли хусусиятларини қайта ишга солишга тайёр.

Бэйл Карло Анчелотти бошқарувида ҳам “Реал”нинг асосий таркибига кира олмаяпти. У атиги учта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар