Бизга келсанг, “Барса”дан кўп тўлаймиз!

“Челси”мутасаддилари “Барселона” билан шартномаси якунланиб бораётган Усмон Дембелени катта маош орқали клубга олиб ўтмоқчи.

Маълумотларга қараганда, лондонликлар франциялик ҳужумкор футболчига “Барселона”га қараганда яхшироқ шароит ва каттароқ маош таклиф қиляпти. Каталонияликлар яқингача Дембелени янги шартномага кўндира олмаётган эди.

Усмон бир неча кун олдин Каталонияда қолиши мумкинлигини айтди. Бироқ, у яна жароҳатлангани боис, испан футболини тарк этиш ҳақида ўйлай бошлашига сабаб бўлгани айтилмоқда.

Дембеленинг каталонияликлар билан келишуви келаси ёз якунланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар