Бизга Вернер керак эмас!

“Боруссия” клуби раҳбарияти “Челси” футболчиси Тимо Вернерни Бундеслигага қайтариш нияти йўқлигини эълон қилди.

Маълумотларга қараганда, “аристократлар” германиялик ҳужумчидан Эрлинг Холанд трансферида фойдаланмоқчи бўлган. Бироқ, дортмундликлар жамоада Тимо Вернерга эҳтиёж йўқлигини маълум қилган.

“Лейпциг” тўпурари бўлган Тимо Вернер ўтган йили “Челси”га трансфер қилинган эди. У клублар миқёсида жами 52 та учрашувда қатнашиб, 12 та гол урди ва 15 та голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар