Бокс бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати биринчи кунида 3 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Натижалар билан танишинг

Россиянинг Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг илк кунида 3 нафар вакилимиз баҳсларга киришди. Қизларимиздан -51 кг вазн тоифасида Азиза Ёқубова непаллик Мину Гурунгни мағлубиятга учратган бўлса, -60 кг вазнда Токио Олимпиадаси иштирокчиси Райҳона Қодирова мўғулистонлик Бадмараг Ганзоригдан устун келди. Эркаклар ўртасида -64 кгда иштирок этаётган Мужибилло Турсунов эронлик Ҳусайн Жиддига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)