"Боруссия" Дортмунд тарихида бундай футболчи бўлмаган!

"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўз номини клуб тарихига ёздириб қўйди.

Opta нашри тарқатган хабарга қараганда, норвегиялик футболчи бир календар йилида Бундеслигада 30 та гол урди. “Боруссия” тарихида эса шу пайтгача ҳеч бир футболчи Германия чемпионатида бир календар йилида бу қадар кўп гол урмаган эди.

Холанд бу борада Лотар Эммерих ва Пьер-Эмерик Обамеянгни ортда қолдиришга эришди. Ушбу икки футболчи 1966 ва 2015 йилларда Бундеслигада 29 тадан гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!