“Боруссия”нинг Холандга ваъда қилаётган маоши кулгига сабаб бўляпти

Дортмундликлар келаси ёзда ҳам Эрлинг Холандни ўз сафида ушлаб қолмоқчи. “Боруссия” раҳбарияти норвегиялик тўпурар олиб қолиш мақсадида унинг маошини икки баравар оширишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, Холанд айни пайтда немис клубидан йилига 8 миллион евро олмоқда. Дортмундликлар агар ҳужумчи кетиб қолмаса, унинг йиллик маошини 15 миллион еврога кўтармоқчи.

Қизиқ томони шундаки, футболчини агенти Мино Райола Европанинг гранд клубларида футболчига йилига 50 миллион евро маош беришни талаб қилмоқда.

Ўтган трансферлар даврида айрим клублар ёш ҳужумчига 30 миллион евро атрофида йиллик маош таклиф қилганди.

Грандлар бермоқчи бўлаётган маошга солиштирганда дортмундликлар ваъда қилаётган сумма кулгили кўриняпти.

Холанднинг “Боруссия” билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. 21 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Бундеслигада бешта учрашувда майдонга тушиб, еттита гол ва тўртта голли пас муаллифи бўлди. Унинг трансфери 130 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sultanov Nodirbek
09/10/2021 08:12
Transfer summasi 150 millionga koʻtarildiku