Бразилия президенти кечикди

Бразилия президенти Жаир Болсонару ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Аргентинага қарши ўйинни давом эттиришгу урунган.

Clarin нашрининг маълум қилишича, президент учрашув тўхтатилганидан сўнг Бразилия футбол федерацияси раҳбари билан боғланган ва ундан Аргентина терма жамоасига нисбатан ҳеч қандай муаммолар туғдирмаган ҳолда ўйинни давом эттириш кераклигини буюрган.

Бироқ, у аргентиналиклар ечиниш хонасига кетганидан кейин қўнғироқ қилди ва у пайтга келиб ўйин тақдири аллақачон ҳал бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 4 аргентиналик футболчи томонидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш соҳасидаги маҳаллий қонунчилик талаблари бузилиши туфайли тўхтатилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар