Бу ерда Мессининг ўрни йўқ!

L’Equipe нашри Франция футболида энг катта таъсир кучига эга шахслар рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра, Испанияда катта аҳамиятга эга бўлган Лионель Месси Францияда ҳам энг зўри бўлиш учун ҳали етарлича обрў-эътибор қозона олмагани маълум бўлди.

Ушбу рейтингни ПСЖдан кетишга ҳозирлик кўраётган Килиан Мбаппе эгаллаб турибди. Бу ҳужумчи ёзда “Реал”га ўтиши айтилмоқда. 22 ёшли тўпурар парижликларнинг янги шартнома бўйича ҳар қандай таклифни рад этмоқда.

Энг таъсири кучли футболчилар орасида иккинчи ўринни “Реал”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган ва узоқ танаффусдан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини қайта тиклаган Карим Бензема эгаллади.

Жаҳон футболининг ёрқин юлдузи Лионель Месси бу рейтингда учинчи қаторда қайд этилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×