Бу футболчи “Челси” назарига тушди

“Челси” скаутлари жамоани кучайтиришга қодир бўлган янги футболчиларни излашдан тўхтамаяпти. Айни пайтда “аристократлар” ўтган йилдан бери “Аякс” асосий таркибида ўзини кўрсатиб келаётган Юрриен Тимберни кузатмоқда.

Истеъдодларни кашф этиши билан ном қозонган “Аякс”нинг бу футболчиси тезкорлиги ва аниқ пас ошира олиши билан ажралиб турибди. Тимберга “Тоттенхэм” ҳам харидор ҳисобланади. Англия премьер-лигасининг ҳар икки клуби ҳам “Аякс” билан яхши алоқада.

“Челси” бу жамоадан Ҳаким Зиешни трансфер қилган бўлса, “Тоттенхэм” амстердамликлардан Ян Вертонген ва Кристиан Эриксенни харид қилган.

Тимбернинг “Аякс” билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Клуб раҳбарияти  истеъдодли футболчини 11 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар