Бу футболчи фаолиятини "Ливерпуль"да якунлаши керак

Goal нашри тарқатган хабарга қараганда, "Ливерпуль" раҳбарияти тез орада жамоа ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошламоқчи.

Юқоридаги манбага кўра, мерсисайдликлар Англия терма жамоаси аъзосига янги узоқ йиллик шартнома таклиф қилишмоқчи. Улар Хендерсон фаолиятини “Энфилд”да якунлашини хоҳлашмоқда. Бош мураббийи Юрген Клопп ҳам Хендерсонни жамоанинг ажралмас қисми сифатида қарайди.

Жордан Хендерсон "Ливерпуль" сафида 2011 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсум АПЛда 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Хендерсон яқинда якунланган “Евро-2020”да Англия терма жамоаси билан финалга қадар етиб борди. У мусобақа давомида 5 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!