Бу ҳужумчи учун кураш авжида

Ҳужумчи Душан Влахович ёзда "Фиорентина"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди. 

Манбанинг маълум қилишича, "Ювентус" футболчини келаси ёзда қўлга киритишни истайди. Бундан ташқари "Тоттенхэм" ҳам у учун курашади. 

Шунингдек, Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳам Эрлинг Холандни сотгач, сербни ўз таркибига қўшиб олиш ниятида. 

Таъкидлаб ўтиш лозим, Душаннинг АПЛга ўтиши қийин масала. Сабаби, "Арсенал" форварднинг агентлари билан бўлган музокараларда муаммоларга дуч келган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×