Бугун ITKF каратэ-до бўйича Ўзбекистон кубоги старт олади

Жорий йилнинг 2-3 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 545-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерациясининг 2021 йилги календар режасига асосан, Тошкентдаги “Универсал” спорт аренасида ITKF каратэ-до бўйича Ўзбекистон кубоги ташкил этилади.

кубок2
Мусобақа ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур турнир Халқаро анъанавий каратэ федерацияси томонидан тасдиқланган, 20-21 ноябрь кунлари пойтахтимиз мезбонлигидаги Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчиларни танлаб олишда ўзига хос саралаш вазифасини ўтаб беради.

Шу билан бирга 2022 йилги халқаро турнирлар ва расмий мусобақаларда иштирок этувчи терма жамоа таркибини аниқлаб олиш учун ҳам асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон кубоги мобайнида 396 та медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилади. Шунингдек, ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан ҳам тақдирланади.

кубок3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!