Бунақасини кутмагандим

“Челси” 22 ёшли ярим ҳимоячи Трево Чалоба билан амалдаги шартномани янгилади. Энди истеъдодли футболчи 2026 йилнинг ярмигача “аристократлар” аъзоси ҳисобланади.

- Болаликдан мухлислик қилган клуби билан узоқ муддатли битим тузиш, мен учун орзу  эди. Фаолиятим “Челси”да давом этишидан бахтиёрман.

Мавсумни ажойиб бошладик. Бунақасини кутмагандим. Ижараларда юриб, машаққатли меҳнат қилганимнинг самарасини кўряпман. Мавсумолди машғулотларида мураббий эътиборини қозониш учун кўп ишладим ва чемпионатда ҳам буни давом эттиряпман. Барқарорлик юқори савияга етишиш йўлидир, - деди Трево Чалоба.

22 ёшли футболчи “Челси” асосий таркибидаги дебютини жорий мавсумда нишонлади. Ҳозирча, премьер-лигада олтита учрашувда қатнашиб, икки марта гол ҳам урди. Чалоба бу даражага етгунга қадар “Ипсвич”, “Хаддерсфилд” ва “Лорьян” каби жамоаларда ижарада ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!