"Бунёдкор" клуби "Андижон" футболчиси билан шартнома имзолади

“Андижон” сафида Суперлигада 43та ўйинда майдонга тушиб, 5та голга муаллифлик қилган ярим ҳимоячи Усмонали Исмоналиев фаолиятини “Бунёдкор”да давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи билан икки йил муддатга мўлжалланган шартнома тузилди.

МАЪЛУМОТ УЧУН
Усмонали Исмоналиев
Туғилган санаси: 09.02.1998
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Фаолияти
2019 йил – “Андижон” 1та ўйин
2020 йил – “Андижон” 20та ўйин
2021 йил – “Андижон” 22та ўйин 5та гол
2022 йилдан “Бунёдкор”да

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!