Бускетс Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлайдими?

“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида берилган саволга жавоб берди.

“Ҳозирча билмайман. Ҳозир бу ҳақда ўйлашнинг вақти эмас. Энди сиз жамоани яхши ўйин учун мақташингиз керак. Ушбу жамоанинг келажаги умидли кўринади ва бу менинг ушбу жамоада бўлиш ёки бўлмаслигимга боғлиқ эмас”, - деди Бускетс.

Испания терма жамоасидан устун келган Италия финалда Англия ва Дания жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Серхио Бускетс 2009 йилдан буён Испания терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар