“Челси” футболчиси “ишни бузган” агентини ҳайдади

“Челси” раҳбарияти анчадан бери Андреас Кристенсен билан янги шартнома борасида музокара ўтказмоқда.

Аслида томонлар ҳамкорликни давом эттиришга тайёр. Бироқ улар ўзаро келишувга эришгани билан шартнома имзолаш жараёни чўзилиб кетди. Маълум бўлишича, бунга даниялик ҳимоячи манфаатларини ҳимоя қилган агентлардан бири тўсқинлик қилган. У клуб раҳбариятига ўйинчи маошини кескин оширилишини талаб қилаётганини айтган.

Кристенсен агенти ишни бузганини билиб қолди ва у билан ҳамкорликни тўхтатди. Энди Андреаснинг  манфаатларини Kinpartners-Kinfootball компанияси агентлари ҳимоя қилади.

“Челси” улар билан ҳамма ишни янгидан бошлашга мажбур бўлади. Бу жараён “аристократлар”ни хавотирга солмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×