Англия премьер-лигасининг 7-турида “Челси” ўз майдонида “Саутгемптон”ни қабул қилди.

Лондондаги ўйин голларга бой бўлди. 4 та гол киритилган ўйинда “Челси” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Аристократлар” сафида голларни Трево Шалоба (9'), Тимо Вернер (84') ва Бен Чилуэлл (89') киритган бўлса, “Саутгемптон”нинг ягона жавоб голига Жеймс Уорд-Проуз (61') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)