Чемпионликни тантана қилган "Пахтакор" мухлисларга голлар шоусини тақдим этди

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. 

"Шерлар" сафида Шерзод Темиров ва Черан дубль қайд этган бўлса, Шаҳзод Азмиддинов битта гол уришга муваффақ бўлди.

Ушбу натижадан сўнг "шерлар" очколарини 57 тага етказиб олган ҳолда, пешқадам бўлиб турибди. Аллақачон чемпионга айланган пойтахт клуби бу турда ўз майдонида чемпионликни тантана қилди. "Сурхон" ҳисобида айни дамда 21 очко бор ва улар 10-ўринда жойлашган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!