Даврон Файзиев: Энг катта муаммо шундаки, футболчилар унга ишонмай қўйгандек туюлмоқда

"Барселона" Ла Лига 10-туридан ўрин олган учрашувда "Райо Вальекано" билан куч синашди. Сафарда ҳаракат қилган каталонияликлар 1:0 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида Куманнинг истеъфоси яққинлиги ҳақида ёзди. 

- "Барселона" бу турда ҳам мағлуб бўлди. "Райо Вальекано"га. Тўғри, "Райо Вальекано" яхши формада, Фалькао яна даражасини тиклаб олди, бу клубга ютқазиш ҳозирда жуда сенсация эмас. Бироқ, "Барселона" учун 10 та ўйинда фақат 4 ғалаба бу кам. Учта мағлубият эса кўп.

Куман оғир даврда туриб бергани рост, Месси кетди, раҳбарият алмашди, жамоа янгиланди. Энг катта муаммо шундаки, футболчилар унга ишонмай қўйгандек туюлмоқда. Мен вақт ўтиб, "Барса" тикланиб олади ва Куман қолиши керак, деб ўйлардим. Кучи етмаяпти. Раҳбар ишончи ҳам чегарасиз эмас. Энди қийин. Қатарда вақт алламахал, Лапорта энди эртага қўнғироқ қилади Хавига. Балки вақти келгандир, - деди Даврон Файзиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар