Даврон Файзиев: Ҳамма учун фойдали трансфер...

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Астон Вилла" сафига ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

АПЛ клуби бразилиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум сўнгига қадар ижарага олди.

Ушбу трансферга таниққли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз муносабатини билдирди.

Ҳамма учун фойдали трансфер. Филиппе Коутиньо "Астон Вилла"га ўтди. Ҳозирча, ижара асосида. Рўёбга тўлиқ чиқмай тўхтаб қолган талантини ўша ерда чиқаради. Ҳар ҳолда асосий таркибда тушса керак. "Барселона" ҳам унинг ойлиги билан боғлиқ харажатлардан қутулди. "Астон Вилла" эса яхши даражадаги футболчига эга бўлмоқда, - деди Даврон Файзиев.

Маълумот учун, Филиппе 2018 йилда "Ливерпуль"дан 140 миллион евро эвазига Каталонияга кўчиб ўтган эди. Бу вақт оралиғида у 106 учрашувда майдонга тушиб, 25 гол ва 14 ассист муаллифига айланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
solijon bobokulov
07/01/2022 15:49
Ўзи учинчи. Совринсиз берадими Энди?

Минбар

Барча блоглар