Депай

Туриннинг "Ювентус" клуби эътиборини "Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депайга қаратди.

Журналист Жанлука ди Марциога маълум бўлишича, "кекса синьора" нидерландиялик футболчини жорий мавсум охиригача ижарага олишни режалаштирмоқда.

Италия гранди Депайни жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан Федерико Кьезенинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

Ўз навбатида «Барселона» ҳам Мемфис билан хайрлашишга қарши эмас. Каталонияликлар яқинда "Манчестер Сити"дан сотиб олинган Ферран Торресга эътибор қаратишмоқчи.

Аввалроқ “Ювентус” Сардор Азмунга қизиқиш билдирганди, аммо “Зенит” эронлик тўпурар учун катта маблағ сўрагани боис туринликлар ушбу трансфердан воз кечишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар