Дешам Бензема ҳақида: У 2015 йилдаги футболчи эмас

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам УЕФА Миллатлар лигаси финалидан ўрин олган Испанияга (2:1) қарши ўйинда қўлга киритилган ғалабадан сўнг, ҳужумчи Карим Бензема ҳақида гапириб ўтди.

"Карим - керакли футболчи, у буни охирги икки ўйинда исботлади. Мен бутун жамоа ва Бензема учун жуда хурсандман. У катта самарадорликка эга.

У 2015 йилдаги футболчи эмас. У ҳозир энг яхши формада. Инсон сифатида у сезиларли даражада камол топди. У яна тўрт ёки бешта мусобақада қатнашмайди. Бу жуда ҳам муҳим соврин эмас. Лекин у бизга совринни ютиши керак эди", - деди Дешам.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)