Дибала Шомуродовга қарши ўйнамоқчи

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала жароҳатидан соғайиб, сафга қайтишга яқин. Бу ҳақда Sportmediaset нашри хабар бермоқда.

Аргентиналик футболчи айнан жароҳати туфайли Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган “Челси”га қарши ва А Сериянинг “Торино”га қарши ўйинларини ўтказиб юборди. Аммо у 17 октябрь куни бўладиган “Рома”га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.

Бундан ташқари, “Ювентус”нинг Дибала билан шартномани узайтириш бўйича олиб бораётган музокаралари ҳам ижобий кетмоқда. Катта эҳтимол билан томонлар амалдаги келишувни 2025 йилга қадар узайтиришади. Янги шартномага кўра, Дибаланинг йиллик маоши 10 миллион евро бўлади.

27 ёшли Дибала жорий мавсум А Серияда жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
05/10/2021 22:28
Дибала Шомуродов ҳақида бирон нима дебдими??? Деган савол билан кирдим ўқишга. Европадаги ҳар бир нарса ҳабарда Шомуродовни боғлаб ўқитаверинглар ҳалқни...
&
Бухорий Шариф
05/10/2021 22:28
Дибала Шомуродов ҳақида бирон нима дебдими??? Деган савол билан кирдим ўқишга. Европадаги ҳар бир нарса ҳабарда Шомуродовни боғлаб ўқитаверинглар ҳалқни...
&
Rescara
05/10/2021 19:42
Шомуродовга нима алокаси бор бу маколани??? Админ пиарниям инсоф билан килила