Дидье Дешам: Португалия Роналдуга боғланиб қолган

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам “Евро-2020”нинг гуруҳ босқич сўнгги туридаги рақиби Португалияга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Португалия терма жамоасининг натижалари Роналду ва унинг голларига боғлиқ. Олдинги учрашувларда Криштиану жамоаси учун кўп иш қилди. Шу боис буз унинг ўйинга таъсирини камайтиришга ҳаракат қиламиз”, - деди Дешам.

Португалия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги баҳс бугун соат 00:00да бошланади. Ҳозирча, французлар “F” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда, Португалия эса 3-ўринда жойлашган.

Ушбу квартетдаги иккинчи беҳс Германия ҳамда Венгрия ўртасида кечади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар