Диёр Имомхўжаев: Тақвимга ўзгартириш киритишга мажбурмиз

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев тақвимдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

"Августдан ойидан бошлаб декабрга қадар бўлган учрашувлар тақвимини аниқлашда икки масала ҳалал бераётгани ҳақида ёзгандик:

- сентябрь, октябрь, ноябрь ойларидаги ФИФА кунлари учун Ўзбекистон МТЖ режаси аниқ эмасди;
- Насаф клубининг ОФК кубогидаги кейинги ўйинлари режаси тўлиқ аниқ эмасди.

Шунга қарамай, биз ФИФА кунларидан келиб чиқиб, тақвим туздик. Суперлигадан келиб чиқиб, Про лига саналарини аниқлаб олдик. Аммо ўртада ОФК "Насаф"га боғлиқ мусобақада яна ўзгаришга қўл урди. Эндиликда ОФК кубогининг плей-офф ўйинлари икки эмас, бир учрашувдан иборат бўлади.

Биз "Насаф" иккитадан учрашувда иштирок этишини инобатга олгандик, энди сентябрнинг 20-санасидан кейинги тақвим учун бироз ўзгартириш киритишга мажбурмиз. 25 август куни эса "Насаф" Туркманистоннинг "Аҳал" клубига қарши ўйнайди. Учрашувнинг қаерда ўтиши 7 июль кунги қуръа орқали аниқ бўлади. Биз Туркманистондаги пандемик ҳолат ва албатта ўйиннинг Қаршида ўтиши эҳтимолидан келиб чиқиб иш кўрдик. Про лига 16-турини ҳам шундай вақтга қўйганмизки, Футбол-ТВ "Насаф"нинг Қаршидаги ўйинини трансляция қилишига тўғри келса, КТС Ғузордан Қаршига етиб келиши инобатга олинган. Умид қиламизки, "Насаф" муваффақиятли юришини энди ўзимизнинг мухлислар кўз ўнгида давом эттириш имкониятига эга бўлади", - деди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
29/06/2021 18:46
Taqvimni Tuzaverish kerak. Nasaf uyinni bor vaqt usha oraliqdaki. 1 tur uyinni boshqa kunga suriladi buldi. yoki bulmasa goy vaqt. 1 haftalap dam berasizlarki usha urtalikka tiqib yuborasizla buldi. har qalay. 20 qatnashmaydiki. chempionatka. uzi. 14 klub bulsa.