Диёр Имомхўжаев: Яқиндагина

Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган "Шериф" бугун Европа Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида "Реал" билан куч синашади. Беллашув "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўтказилади.

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида ушбу ўйин Яхшибоев учун аҳамиятли эканлиги ҳақида гапирди. 

- Бугун Жасур Яхшибоев учун тарихий кун бўлиши мумкин. У тўп сураётган "Шериф" Чемпионлар лигаси доирасида Мадридда "Реал" меҳмони бўлади. Яқиндагина "Сантьяго Бернабеу"даги учрашувларни ҳавас билан телевизорда томоша қиладиган йигитда, эндиликда шу майдонда ўйнаш имконияти бор.

"Шериф" илк турда "Шахтёр"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида устун келганди. "Реал" эса "Интер" майдонида минимал ҳисобда зафар қучган. Бугунги учрашув қандай натижа билан якун топишидан қатъий назар, Яхшибоевнинг "қироллик клуби"га қарши ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади, - деди Диёр Имомхўжаев.

Даврон Файзиев: "Сантьяго Бернабеу"даги ўзбек

ЕЧЛ. Жасур Яхшибоев "Реал" - "Шериф" учрашувини асосий таркибда бошлайди (Фото)

3911584125123

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)