Драган Черан Сервер Жепаровдан ўтиб кетиши мумкин

"Пахтакор"нинг "Андижон" билан ўйинидан аввал ўзаро учрашувлар тарихига назар ташлаб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Сервер Жепаров ҳисобланади. У андижонликлар дарвозасига 8 тўп киритишга эришган. Собир Ходиев, Зайниддин Тожиев ва Бахтиёр Ҳамидуллаев 7тадан гол урган. Драган Черан эса қисқа вақт ичида ушбу жамоа дарвозасини 6 бор ишҳол қилиб улгурди. Азамат Абдураимов, Леонид Кошелев, Игорь Сергеев ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Равшан Бозоров ҳамда Дилмурод Назаров рақиб дарвозасига 4 тўп киритишни уддалаган. Отабек Пирматов эса ҳар икки жамоа учун гол муаллифи бўлган.

"Андижон" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
8 - Сервер Жепаров
7 - Собир Ходиев, Зайниддин Тожиев, Бахтиёр Ҳамидуллаев
6 - Драган Черан
5 - Азамат Абдураимов, Леонид Кошелев, Игорь Сергеев
4 - Равшан Бозоров, Дилмурод Назаров.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)